
Кўза
Вужудимиз ноёбу ғаройиб кўзамикан, тупроғ-у сув каби не сирли унсурлардан қориб пишитилган ва оловнинг беқиёс оташида тобланган. Дил учун ошён, руҳ учун макон, жон учун қўрғон. Баъзан қайғу оҳи уни чертади, борлиғидаги ғамгин бисотини чил-чил синдирмоқ бўлиб. Баъзида, шодлик тўлқини қувонч жилғалари тубидан ошиб-тошади. Нур сайқал беради жилолантириб, соя сукут пардасига зеб беради тиндирмоқ умидида. Ажаб, кўза уммонга ғарқ бўлмоқ истайди, дунёга тўлмоқ орзусида. Афсуски, дунё тубига ботган сайин нурдан узоқлашмоқ, нурсизланмоқ хавфи ортгай.
Муслима Ҳамроз
15.12.2024 йил


Подписаться
0 комментариев
Старые