
Макон
“Ҳаёт олганинг қадар нафасдир, ҳаёт қолганинг қадар қафасдир, ҳаёт толгунинг қадар ҳавасдир…”
Жалолиддин Румий
Бандилар ҳақига битта маскан-қароргоҳ,
Ер шари макондир, ҳибсихона тимсоли.
Жон банди, гуноҳу савобларга иқроргоҳ,
Жаннату дўзаҳга
чорланганлар
мисоли.
Учолмайди қанотидан маҳрум этилган,
Одам нафас қафасига маҳкум этилган.
Коинот чирпирак кезса кўкда баногоҳ,
Ҳурликка интилмоқ дилда башар аъмоли.
Тақдирга занжирбанд,
мудом истар паноҳгоҳ,
Ҳукмида битилган,
пинҳон Ҳақнинг жамоли.
Учолмайди қанотидан маҳрум этилган,
Одам ҳавас қафасига маҳкум этилган.
Муслима Ҳамроз
15.12.2024 йил


Подписаться
0 комментариев
Старые