
Дилистон
Ҳувиллаб қолгандек кўнгил кўчаси,
Безовта кезаман тим қора тунни.
Пилдираб нур учса, излаб кечаси
Орзиқиб кутаман ёруғ ҳар кунни.
Саволга тутаман тунни ботиниб,
Кутганим сафога тўлишсин эниб.
Кўнгилга оқгайдир кундуз бетиним,
Нурафшон ёғдули туйғуга қониб.
Сархуш хаёлларим адашмас санғиб,
Агар тўлин ойнинг юзи ёришса.
Рўмолимни ойга қўярдим танғиб,
Дилистон сирига шуъла қоришса.
Муслима Ҳамроз. 30.09.2021 йил


Подписаться
0 комментариев
Старые