
Майса янглиғ
Мен кечган рўёда қолди қайғу ва алам,
Ва бир ҳовуч кулдек сочилди шу дам
Қадрсиз ғўр ғурурнинг аччиқ тўзони.
Сир очган жамолда борми меҳвари меҳри,
Чўлғаб латофатли сўзларнинг сеҳри,
Ошиб-тошгай туйғуларнинг тўғони.
Келдим навқирон баҳорга минг бора қайтиб,
Қалбим дардин унга ийманиб айтиб,
Гулим томирида кузнинг хазони.
Келди баҳор, гул сочдилар дарахтлар такрор,
Қорли изтиробга бойчечак иқрор,
Дилда майса янглиғ кўклам мезони.
Пурҳикмат дунёда топсам қувонч ва ором,
Шукурки, кўнгилни этавергай ром
Илҳомга чўмилган руҳий ўзани.
Ҳар ўтган дамларда дарду ҳаловат қўша,
Йўл чорлар, кўз тиксам довонлар оша,
Ишққа тўлдиролсам мовий ўзанни.
Муслима Ҳамроз. 6.03.2022 йил


Подписаться
0 комментариев
Старые