
Тасвирот
Тасвиротни варақлаймиз, манзара тайёр,
Балки, расо чизмаларда кўринар акси.
Гўё рассом палитрасиз чизади тасвир,
Тасаввурда уйғонади мўъжизот рақси.
Борлиқ сирин тафаккурда тасаввур этсанг,
Тасвироти зиёрати аслият эмас.
Қалбимизда туғилади ранго-ранг дунё,
Бўёқлари тусланади, жилоси яхши.
Томошагоҳ маъвосини безайди рўё,
Бизга туҳфа этилганми жон ичра нақши.
Нақшнигорин шамдек ёниб мунаввар этсанг,
Маъво ичра ранги рўйи аслият эмас!
Чизгисига қоришамиз, кетамиз сингиб,
Кўз гавҳарин нурга чайгач, товланар баҳси.
Ҳар фаслининг кўркамлигин ошкора этиб,
Бизни чорлар томошага мавҳумот васли.
Дилда ҳарчанд таассурот дур-гавҳар этсанг,
Сийрати бил пардавори, аслият эмас!
Муслима Ҳамроз
18.01.2025 йил


Подписаться
0 комментариев
Старые