
Руҳфазо
Оламлар аро олам чексиздир беҳад,
Зеро дунё дўнади ўз маконида.
Борлигу йўқлик қутби руҳ учун сарҳад,
Кўчкилари кўчади вақт имконида.
Мен бир кафт тупроқдирман, зарраман балки,
Коинотнинг ҳукмига бўлгайман иқрор.
Ва бир чақмоқ оловман ёнгали балқиб,
Куйибу куйдиролмай оташда такрор.
Воҳ, бир нафас руҳфазо учаётган ҳуш,
Ҳавво кўксида борлиқ дам урса ғоят.
Уммоннинг томчисида кўраётиб туш,
Қалбим ҳурриятига эврилсам шояд.
Муслима Ҳамроз. 29.10.2021 йил


Men bir kaft, tuproqman, zarraman balki,
Koinotning hukmiga bo’lgayman iqroq.
Жуда ажойиб