
Куз билан
Кузни кузат, хорғин кетмоқда, юпун,
Хазонни кўчириб эсади шамол.
Озурда тўзғиган хаёллар тутқун,
Бас, кўнгилга яқин зиёкор шам ол,
Яна баҳор келар, қалбингга кирсанг.
Куз билан ёнма-ён илдам борганда,
Тўкилган ҳаяжон дилни қийнайди.
Ўткинчи кузакка кўнгил ёрганда,
Умидбахш ҳикматлар билан сийлайди,
Яна баҳор келар, қалбингга кирсанг.
Қалбингда баҳорни эслаганмидинг,
Кўклам нафосатин этгудек зоҳир.
Дилингда кузакни туслаганмидинг,
Руҳият оламинг безатиб моҳир,
Яна баҳор келар қалбингга кирсанг.
Ёз-қишда тобланиб етилгайми куз,
Парвариш топган ул боғ-роғлар гўзал.
Ҳамроз эрсанг ғафлат тугунини уз,
Гардиш айланмоғи тақдири азал,
Яна баҳор келар қалбингга кирсанг.
Муслима Ҳамроз. 21.112021 йил


Подписаться
0 комментариев
Старые