
Баҳор тўртликлари
Юрагимнинг ҳар зарраси шотут тусида,
Ногоҳ қалқиб дукурлайди резавор забун.
Балҳи тутнинг оқлиги бор, кўнгил ҳуснида,
Тутга ўхшаб тўкилмаса бўлгани маҳзун.
***
Жийда гули ҳидлари қандай муаттар,
Ўтсанг агар ёнидан сенга эргашар.
Сабо кўнгил мулкига ифор таратар,
Баҳор янглиғ дилларга гуллар ярашар.
***
Кумуш бўлиб товланади мавсум палласи,
Тутзор титраб зорланади, танаси букри.
Ипак қурти тўқиганда оппоқ пилласин,
Шойи ипга вобастами капалак шукри.
Муслима Ҳамроз


Подписаться
0 комментариев
Старые