Шеър

Қулманми?!

Гўёки коинот дарчаси очиқ,
Рақамли дунёда рақамга қуллуқ.
Ахборот тўрига ўрайди чирмаб,
Онгимиз банд этган қандайин қуллик.

Қулманми?! Саволлар “код”ланган белги,
Тармоқлар оқади, излари қонли.
“Мобил” иловалар чиройли тузоқ,
“Конференс” мулоқот
бўлолмас жонли.

Домига тортади кўк нурли кўзгу,
“Имо”лаб чорлайди йироқда туриб.
Қизийди ҳар дамда “контент” бозори,
Қарамлик “чат”ига йўлингни буриб.

“Смартфон” ойнасида тасвирлар кишан,
Ғавғоси чалғитар фикру хаёлинг.
Тобелик жабридан эгилган қаддинг,
“Виртуал” дунёга ўхшар ҳаётинг.

Хавотирда онгинг қайнайди ёмон,
Сохта хуррамликдан ғовлайди бошинг.
Алдамчи қиёфа ниқобин ечса,
Томоша манзилин изладинг, шошдинг.

“Дипфейк” сохта юзу овозни созлар,
Хавф-хатар хуружи мисоли тўфон.
Ахборот шовқини бездирар охир,
Тозалаб сарала, арийди тўзон.

Сиртмоғи қўлингда ўзинг дорбози,
Асирлик мақоми қалбинг ичида.
Очолмай сарсонсан, кел, ўзингга кел!
Китобга қайт, калит, илмнинг кучида.

Муслима Ҳамроз
02.08.2025 йил
Изоҳ: Код-маҳфий рақам ёки сўз; Мобил-(инг.) “ҳарактчан”, “ўзгарувчан”;
Конференсция-онлайн яъни интернет тармоғи орқали йиғилиш;
Чат-интернет суҳбат; Смартфон- мураккаб ЭҲМ қисмлари билан жиҳозланган, кўп функцияли телефон;
Виртуал-нореал, дастурий муҳитда яратилган;
Дипфейк-маълумотларни чуқур соҳталаштириш.

1 1 голос
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.

0 комментариев
Старые
Новые Популярные
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x