Шеър

Деразамни чертади ёмғир

Ёмғир деразамни чертади аста,
Томчи жилосига боқаман ҳайрон.
Дарча яноғида

оқиб бир пасда,
Кўнглим жилғасини этади вайрон.

Ёмғир деразамни чертади кескин,
Синиқ нидосига

тутаман қулоқ.
Томчи жилвасида кўрсатар аксин,
Руҳим тўлқинида юз очса булоқ.

Ёмғир деразамни чертади майин,
Ажиб овозини тинглайман сокин.
Томчи минг тўсиққа урилган сайин,
Кўнглим ойнасига қўнгайдир секин.

Ёмғир деразамни чертади ногоҳ,
Кўзим қароғида порлайди томчи.
Эй, дил томчиларни симириб огоҳ,
Булут қовоғидан дурларни топчи.

Ёмғир деразамни чертади нечун?
Балким муддаоси ўйимга кирмоқ.
Дилни хушёрликка чорламоқ учун,
Уммон мавжидайин титрайди ирмоқ.

Деразамни чертади ёмғир…

Муслима Ҳамроз.  12.03.2022 йил

5 1 голос
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.

0 комментариев
Старые
Новые Популярные
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x