Шеър

Сурату сийрат

Кенгайиб-у торайиб оқади дарё,
Кенгайган жойида дунё ҳам кенгми?
Сал секинроқ сирпанар қатламлараро,
Уюрма думалайди,  торликда тангми?

Булоқда майинлиг-у илиқлик яшар,
Ва денгиз тўлқинлари югурар тинмай.
Шаршаранинг бўғзидан “қалдироқ” тушар,
Ёмғир томчилайди ҳеч ҳавога инмай.

Шудринг кўк майсаларни ўпиб ярқирар,
Камалакда-чи томчи шуъла тоблайди.
Ғорнинг бағридан маҳзун “кўз ёш” тирқирар,
Дур каби тарсиллаган дўл шитоблайди.

Боғу роғда бағри хун анор қонаса,
Шарбатига тўлган нок қиё боқади.
Узумнинг донасида шароб қайнаса,
Полиздаги қовундан шира оқади.

Шакл ва шамойилнинг турфалиги кўп,
Ўзига хослигини этар намоён.
Ғаройиб бир мосликни илғай осанг хўб,
Оламнинг гўзаллиги бўлади аён.

Муслима Ёдгорова

1 1 голос
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.

0 комментариев
Старые
Новые Популярные
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x