
ИШКОМ УЗРА
Ишком узра ўйноқлайди қуёш жилваси,
Шода узум
мўралайди, ширин
ишваси.
Япроқлари шивирлайди, кафтида пардоз,
Соя қўниб тўшар ором, мисли пояндоз.
Токнинг занги кўкаради
вақтин совуриб,
Супа юзи жимирлайди тафтин ҳовуриб.
Кечки кузда хаёлларим этади парвоз.
Ҳовли бағри тўлиб кузга чиқади пешвоз.
Муслима Ҳамроз
9.11.2023 йил


Подписаться
0 комментариев
Старые