Мақола

Моҳият руҳиятда.

  •  Моҳият– кўп ҳолларда мавҳумлик ёпинчиғини ёпинган нотанишга ўхшайди;
  • Абадият бу-вақт ўз кафтида авайлаб тутиб бораётган буюкликдир;
  • Нур ва соянинг алмашиниб туруши қонуният даврийлиги нишонасидир;
  • Дун-дунёнинг думалаб айланиши мавжудликнинг бир услубиятидир;
  • Хусусият туфайли оламда ранг-баранглик барқ уриб тураверади;
  • Яхшилик ва ёмонлик ёнма-ён юради, қай бирини танлашинг сенга бир имкониятдир;
  • Муваффақият ва мағлубият ўз ўрнида пасту баланд туради, қай бири насиб этиши сен учун бир иноятдир;
  • Бахтни кутиб яшайсан, аммо кутганинг бахт бўлиб чиқмаса, эришганинг аслида сенинг қалбингдаги мавҳум ниятдир;
  • Мужассамлик ва хотира мавжуд бўлмаганда эди инсоният яхлитлиги унитиларди, балки;
  • Табиат ўзидаги хослик ва мослик туфайли мамнуният моҳиятига эришганга ўхшайди;
  • Оқ ва қора зиддият мисоли қарама-қарши тусларда товланади;
  • Оқ кабутарларнинг эркин парвозини ҳурриятнинг бир тимсолига ўхшатамиз, яна не-не тимсоллари бордир;
  • Чеҳра ва хулқларнинг ўхшашликлари негизи баъзан фақат ирсият туфайли эмасдек туюлади;
  • Қадр-қиммат топмоқлик инсон салоҳиятини рағбатлантириб туради;
  • Манманлик келса, у ердан самимият кетади, агар аслида мавжуд бўлган бўлса.;
  • Зарурият ўз юкингни оғринмай кўтармоқ, мажбурият бошқа бировнинг юкини истамай кўтармоқдир;
  • Инсондаги орият адл дарахти каби тик бўлади аммо уни маърифат нурлари билан суғориб турилмаса қуриб қолиши муқаррар;
  • Ҳамиятли инсоннинг муомаласи мулойим, қалбида кенглик бор доим, чеҳраси сўлим, хулқи ҳилм бўлади;
  • Инсон кўнглидаги энг беқарор ҳол кайфиятдир уни мўътадил мақлаш маънавиятнинг нозик қирраларига мосламоқликдир;
  • Моддият ва руҳият ҳамкорликда ҳаёт учун курашади, мослашади ва ниҳоят видолашувга мажбур бўлади. Балки, азал ва абаднинг қисмати шудир.

Муслима Ёдгорова

0 0 голоса
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.

0 комментариев
Старые
Новые Популярные
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x