Мақола

Янги Ўзбекистон орзуси

Инсоният тарихи турли давр босқичларидан иборат бўлиб, курашиш ва интилишлар жараёнида дунё цивилизацияси саҳифалари яратилади. Дунё халқлари тарихидаги тараққиёт шиддат билан авж олган вақтларни Уйғониш, яъни Ренессанс даври деб қаралади. Айни даврда ўзбек халқининг порлоқ келажак сари юксалиш умиди Янги Ўзбекистон орзусида мужассам топган. «Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик» ғояси ҳеч бир юртдошимизни бефарқ қолдирмайди, албатта.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Янги Ўзбекистон Стратегияси» номли китобида ушбу стратегиянинг мазмун-моҳияти, учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этиш йўлидаги халқимизнинг мақсад-муддаоси ёритиб берилган. «Биз олдимизга жамиятимизнинг янги қиёфасини яратиш, Янги Ўзбекистонни барпо этиш масаласини стратегик вазифа сифатида қўйдик», дея таъкидлайди юртбошимиз.

Ушбу расмий нашрда»Янги Ўзбекистон-ўзгариб, куч-қудратга тўлиб бораётган, дунё аҳли эътироф этаётган янгиланган жамият, дунёга юз тутаётган эркин бир ўлкадир»,-деб Ўзбекистонга тавсиф берилган. Президентимиз таъбири билан айтганда: «Мен орзу қилган ва қатъий интилаётган Янги Ўзбекистон, аввало, халқимиз ўз миллий тараққиётининг янги даврига қадам қўйганини, жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгаллаётгани, бу борада олдимизда кўплаб янги имкониятлар пайдо бўлаётганини англатадиган тушунчадир.» Бу каби фикрлардан руҳланиб, ҳар биримизнинг қалбимизда янгиликка интилиш, яратувчанлик туйғулари жўш уради. Юртимизда амалга оширилаётган ободлик ва бунёдкорлик ишларига муносиб улуш қўшишга ундайди.

Муслима Ёдгорова, «Пешку овози» газетаси мухбири.
Хонзода Амруллаева, БухДУ Босма оммавий  ахборот  воситалари журналистикаси таълим йўналиши талабаси

1 1 голос
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.

0 комментариев
Старые
Новые Популярные
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x