Шеър

Тоғ

Тоғ тик бошига тошли тожни қўндириб,
Тош қўлларида тошни муштлар дўндириб.
Этагига тошларни тергай саралаб,
Елкасига тош ортар тошлар оралаб.
Ер тубига тош илдиз отгандир, инон,
Тош қалашиб бағрига ботгайми чунон.
Юролмайди, изига қадалгай чўнг тош,
Оғир юки зиммада, етгайми бардош.
Кўксида вулқон ёнса, эрийди тошлар,
Бўғзида нафас тутаб, оқади ёшлар.
Харсанг тошлар мустаҳкам, тоғларда виқор,
Безангай, ёпинчиғи-оппоқ момиқ қор.
Бўй чўзгай юксакликка савлатин тўкиб,
Осмонда булут пастлар чокини сўкиб.
Вақт ҳам тошдан тошга сакрар сездирмай,
Тошни ёриб булоқлар қайнар бездирмай.
Тошли сирин яширади ғорнинг ичига,
Тошдек армонин илар чўққи учига.
Тош гуллайди, кўкаргай бардошида тош,
Муқаррар суянчиғи атрофида чош.
Тош-у тупроқ узра не гиёҳ кўкаргай,
Тоғ устида дов-дарахт қадин кўтаргай.
Қуёш, елу ёмғирга тоғ қаддини тутгай,
Тош сиртин силаб-сийпаб замона ўтгай.
Муслима Ёдгорова

0 0 голоса
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.

0 комментариев
Старые
Новые Популярные
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x