
Кафтимга бош қўяр Қуёш оҳиста
Хаёлот учқур чўғ, боқсам изига,
Изтироб онлари тўкилгай даста.
Эвоҳким, ягона Ҳақнинг измига,
Нур истаб яшасам банди-ю баста.
Қўлимни тутаман тонгнинг юзига,
Кафтимга бош қўяр Қуёш оҳиста.Да
Бир ҳовуч нур қўшар шафақ нозига,
Туйғулар туташса уфқига аста.
Муслима Ҳамроз
02.09.2024 йил


Подписаться
0 комментариев
Старые