
Фараҳбаҳш дамлар
Шундай фараҳбахш дамлар бўладики ундан масрурланиб кўнгил оламига кўчгим келади. Унинг илҳом пишқириб оқаётган дарёсига илҳомланиб шўнғигим келаверади. Яхшилик муждалари ифорин таратиб, гўзаллик жилоланиб турган боғларига боғланиб қолсам дейман. Кошки гўзаллик водийсини яёв кезиб, гўзал ишқ садоси ёзиқларини ҳис этсам. Қанийди чаманзори ичра гуллар атри маст этиб, ранговор жилосидан диловар камалаги нур талошса. Булбуллар чаҳ-чаҳини тиниқиб тинглагим, мумтоз наволарга ошиқ бўлгим келади. Майлида найсон булутлари остида соябонсиз қолиб ёмғир томчиларини симирсам, симираверсам, покланмоқлик имкони топилгай балки. Бу олам шу қадар беҳадки, ложувард осмонида озод қушдек парвоз этгим келади. Ва шундай дамларда қалбимга шукроналик туйғуси йўғрилишини истайман. Яратганга беҳисоб шукр!
Муслима Ҳамроз
12.01.2023 йил

