
Қиш чилласи
Чилнағмасин чалиб келди яна қиш,
Чил кунда синайди, қирқ тун чўчитар.
Чилбора борлиқни соғинч қийнармиш,
Ҳавони чунонам совуқ чучкитар.
Қирчиллайди ҳукмрон бўлганда чилла,
Қув қуёш эриниб нур сочар ерга.
Аёз ҳам кезади айни қиш палла,
Кумуш чанғисида бурканиб қорга.
Қорнафас шамоллар увлаб чопганда,
О, музтар кўнгиллар чил-чил синмасин.
Биллурмуз ярқираб жило топганда,
Чилторинг чунонам чал-чал, тинмасин.
Чор-атроф товланиб очади чирой,
Игнабарг арчалар яшнар бемалол.
Қиш чилласи мисли музлаган сарой,
Баҳорий бойчечак жилмаяди лол.
Муслима Ҳамроз
13.01.2023 йил


Подписаться
0 комментариев
Старые