
Қоғоз ва қалам
* Ижод қилиб ёзмоқ оқ қоғоз бетини шунчаки қораламоқ эмас балки, ҳикмат нақшлари билан безатмоқликдир;
* Тоза қоғоз-оппоқ саҳифа, унинг поклигига путур етказмай ёзмоқ учун эзгу сатрларни қайд этишга мойил қаламинг бўлмоғи лозим;
* Саҳифа тўлса, ҳошия бор;
* Қоғознинг бети тўлишган сайин, қалам ичидан тўкилиб тугайди;
* Қоғоз бетига қаламни тутсам, илҳом уни йўртиб чопади;
* Қаламдан тўкилган инжулар қалбни безайди;
* Қоғоздаги ёзув сўзларнинг соясига ўхшайди, уларни англаш учун кўз нурини тўкиш керак;
* Сохир ижодкорнинг дастхатидан гўзаллик уфуради;
* Fийбат сўздан қоғоз титрайди, қалам синиши мумкин;
* Қалам «қора» меҳнатни бажариб бўлгач, уни четга олиб қўйишади;
* Бадииятли ёзмоқлик гўзал тасаввур манзараларини чизмоқликдир;
* Нурли «қоғоз»га фақат электрон қалам билан ёзиш мумкин;
* Чўлтоқ қалам билан чиройли сатрларни ёзиб бўлмайди;
* Сўзнинг қудратини, қаламнинг кучини ўзида асрлар давомида сақлай олган қоғоз -хазина;
* Ёзганинг фикрнинг тасвири, ўқиганинг унинг садоси;
* Умрбоқий хотира учун қоғоз қаламга бетини тутиб туради.
Муслима Ҳамроз. 4.12.2021 йил

