
Сўз ифори
Шеърият ила сирлашган чоғда,
Жаранглаб кетгай сукунатимиз.
Илҳом ишқини солганда чўғга,
Дард чекиб ичдик шу кун онтимиз.
Суҳбат бошланса суюндим бедор,
Ҳур парвозими, кўнглим эритган.
Жимжит тинглайман, боқаман хумор,
Сўзми ғуборни дилдан аритган.
Унинг ифорин ҳидлаб тўймайман,
Ошуфта дилни бўйига бўйлаб.
Сўзлар тусланар наҳот туймайман,
Рангдор жилосин ўзига сўйлаб.
Руҳвор садосин симириб ичсам,
Ҳилпирар янграб ялов исёнлар.
Шу дам жонталош бағримни очсам,
Томчи-томчилаб томар баёнлар.
Муслима Ҳамроз
10.02.2023 йил


Подписаться
0 комментариев
Старые