
Зарқаламдан томар олтин куз
Кафтим куйдиради, тафти оромбахш,
Боқсам, зарқаламдан томар олтин куз.
Замин зарғалдоғи кўнглим этса ғаш,
Япроқ рангворидан
ҳайрат ичгай сўз.
Мезон ўлчашга шай, дарддан чизар нақш,
Зардоб туйғулардан юмолмасман кўз.
Лаҳза исёнидан қондим гирёнвахш,
Зарбоф зийнатидан буролмасман юз.
Қалбим меҳваридан тилаб бир оташ,
Сўлғин чўғдонидан
излайман изсиз.
Борлиқ баҳорини қўмсар умидбахш,
Нечун завқланмайин, кезиб изма-из.
Муслима Ҳамроз
13.09.2024 йил


«кўнглим этса ғаш»
BUNDAY ma’rifatli insonlarnig
ko’ngli sira G’ASh bo’lmasin…
Афсуски, бу олам ёруғлик ва зулумот курашидан иборат. Кўнгил оламида нур суссайиб, соя қуюқлаша бошлаганда ғашлик пайдо бўлиши мумкин. Айнан шу ҳолат нурга интилишга ундаса керак.
Эътибор учун Сизга ташаккур