
Эркнинг шуъласи
Симобранг булутлар қоплаган осмон…
Оғирроқ хўрсинар хўмрайган само.
Кўзларимни юмиб боқсам чароғон
кенгликлар таратар беадад жило.
Қароғимда порлар эркнинг шуъласи,
Ложувард товланиб, тусланиб оқар.
Ўзига чорлайди уйғоқ палласи,
Қуёшдек нурланиб кўнглимга боқар.
Камалак изларин келади қучгим,
Чопиб чиқаверсам нурли йўлакка.
Ҳур сабо чорласа келади учгим,
Ўзимни йиғмоқ-чун бутун бўлакка.
Муслима Ҳамроз
10.02.2023 йил


Подписаться
0 комментариев
Старые