Қатралар

Хаёл осмони. Қатралар

  • Қалбим кенгликлари оламнинг чексиз ва беғубор ҳудудларига туташиб кетгай, хаёл осмонида;
  • Аллоҳга шукр, ҳаёт кечмишим сипо, бироқ қалбим қўрғони муҳташам;
  • Умрим йўлларида машаққат излари ҳамон қадам-бақадам азобланади, кўнгил кўчаларида эса сабот тобланади;
  • Хаёлот тўфонидан омон чиқмоқ, ҳаёт ҳикматини англамоқ ва ҳақиқатнинг ёрқин йўлини адашмай топмоқ умидида китобдан таралаётган нурга боқаман;
  • Шоир чизмоқда олам тасвирин, тасаввури гўзал нурқалам, ҳайрат-ла боқсанг ранглари жилоси кўзларинг аксида порлар;
  • Гўзаллик сийратини қалбан ҳис этиб, эзгулик сувратига руҳан эврилиш мумкинми?!
  • Қанийди, оби ҳаёт ишқини ичган булутларни сабо қанотларида чорлай олсам. Сўз дурлари ёмғирини кафтимда ҳовучлаб, қалбим кўзасини тўлдиргим келади.

Муслима Ҳамроз
13.02.2023 йил

5 1 голос
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.

0 комментариев
Старые
Новые Популярные
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x