
Фасл. Шашқатор
Жилмаяди шохларда баҳор,
Уйғонади беғубор наҳор,
Чор-атрофни безайди оҳор,
Шилдирайди тўлишиб анҳор,
Олам гуллаб бўлганда иқрор,
Кўнгиллардан томади изҳор.
***
Тугилади бутоқда шира,
Ором тўшаб толмайди сира,
Офтоб тори созлайди лира,
Тафот дилни этмасин хира,
Гулзорларга боқолсанг тийра,
Дил қушлари сайрайди сара.
***
Товланади баргларда жило,
Саҳовати тотлидир аъло,
Боғ-роғларга тўлади маъно,
Дил боғидан уфурар раъно,
Бақо олам сирли бир маъво,
Тўкилгайдир хазонрез фано.
***
Жимирлайди шохларда қиров,
Замин юзи музойна сийлов,
Зимистоннинг кўксида жилов,
Ўчоғида тутаса олов,
Олам гурлаб топади қалов,
Одам бағрин тоблайди синов.
Муслима Ҳамроз
11.02.2023 йил


Подписаться
0 комментариев
Старые