Томчи-томчи озор
Ана, ёғинсираб
турибди булут,
Қушлар чуғурлайди.
Паришон шу дамлар,
Хаёлим чулғар.
Хафақон ҳавонинг
шодлиги унут,
Туйғу сийратида
томчи-томчи озор
Дилдираб ёғар.
Кўлмакка айланди
дилдаги алам,
Жунжикиб турибди
ғам-қайғу симирган,
Қалтис бир қусур.
Томчида аксланса
жилвакор олам,
Ёғса ёғаверсин,
ёғдуга эврилгач,
Кўнгилга ҳузур.
Булутлар бирлашди
осмон кўксида,
Ҳайбати тошдими,
чарақлаб кетади
Ўткир найзаси.
Ярадор борлиғим
уммон аксида,
Бутун бўлолмадим,
парчалаб ташлайди
Ўқдек ғамзаси.
Муслима ҲАМРОЗ
02.05.2026 йил
Подписаться
0 комментариев
Старые


