
Булутлар денгизда чўмилган чоғлар
Осмоннинг кўксига юлдузлар ёғар,
Сайёралар сайр этар тинмай айланиб.
Сомон йўли қайга сочқилаб оғар,
Тонг юлдузи уйини топар қийналиб.
Офтобнинг бағрини оташи тиғлар,
Замин кутгай нурларни зимдан шайланиб.
Уммоннинг тубида жавоҳир йиғар,
Тўлқинлар ой сеҳрига сирли бойланиб.
Қалбим водийсида бўй чўзар тоғлар,
Мовий чашмасин ичгач, сой оқар қалқиб,
Булутлар денгизда чўмилган чоғлар,
Кумуш нурга чўмгайдир тунлар ой балқиб.
Муслима Ҳамроз
18.03.2023 йил


Подписаться
0 комментариев
Старые