Шеър

Афсус

Дунёдан қувилган ғарибу ночор,
Кўнгил чеккасида буғилган бир ҳуш.
Йироқ-йироқларга қувғинди нигор,
Зулматнинг қўйнида кўраётир туш.

Ҳаётга бегона чирқирар абгор,
Парвоздан адашган қанотсиз бир қуш.
Нечун ғулу қўнган кўнглида ғубор,
Борар манзилида
қирғоғи бўм-бўш.

Тополмас ҳаловат, азоби тумор,
Яёв етолмайди тимдалайди тош.
Ютқизиқ измида беайёв қимор,
Қонталош кўксида изғийди бардош.

Қалбида беморлик бўлгайми ошкор,
Малҳам дардида у излайди сирдош.
Тўлғонар илондек туйғулар зулмкор,
Руҳий қийноқларга
беролмайди дош.

Қўнғироқ жиринглар, нолалар бекор,
Белгилар бўлолмас илкига қўлдош.
Афсуски, ғофил дил бўзлайди такрор,
Йўлидан адашган, мавҳумот йўлдош.

Муслима Ҳамроз
11.11.2024 йил. Тошкент ш.

1 1 голос
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.

0 комментариев
Старые
Новые Популярные
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x