
Баҳор чиройи (Мансура)
Ҳар баҳорда унга чиройлисан дейишади, ҳар йили унда баҳорни эътироф этишади. Баҳор унинг чиройини очар эҳтимол, ажаб, гулрўйига гулзор тароватидан нусха кўчгайми. Кўклам ифори сабо бўлиб дудоғини ўпарми тиниқиб. Баҳор ёмғири бутун борлиғига қуйилиб, сийратини камалак рангига бўяайверади, тонг қуёши ёноғини лола тусга чаяди, гўё. Наҳот йиллар ўз яшариш синоатин яширади баҳор бағрига. Оламнинг мафтункор ғунчасида аёлнинг ҳусни гуллайди, гуллайверади такрор ва унинг ҳаётга ошуфта қалби гуллайди гўзал. Аёл қалби латиф туйғуга йўғрилса, ажабки, гулчеҳрасида ҳаё-ю ибо порлагай. Ва унинг нигоҳидаги шукроналик таронаси олам куйига эврилиб кетгай. Гўёки, дунёнинг чор тарафи уйғонади наволаниб.
Аёлнинг гулгун юзида ишқ шуъласи жилмаяди, ороланиб. Чирой очавер суюмлигим, сулувим баҳор!
Муслима Ҳамроз
28.04.2023 йил

