
ОҲУ
Ой йўлаги нур сочади, тилайди ҳузур,
Сўз оҳуси чопиб келар йўллари нурли.
Балқиб турар юзида ой шуъласи зуҳур,
Ҳар қадами садосида
оҳанги турли.
Ойдин хаёл учиб келар, ғаройиб тушдек,
Кўз нурига қоришади тасаввур бирдан.
Кўнгил шами пирпирайди беозор ҳушдек,
Ойдек туйғу тўлғонади
мавҳумот сирдан.
Чироқ ёқиб ўй-хаёлим пойлайди айғоқ,
Битикларга тун сиёҳи томади чак-чак.
Ойли тунда само узра
кўчади уйғоқ,
Ошкор этиб ҳар ноласин йўллайди бешак.
Ёришгайми ичдаги ой тўлишиб сохир,
Сир ичишни канда қилмай юзланиб нурга.
Ёғдусини қориштириб балқигай охир,
Жилваланиб оҳу хаёл айланса дурга.
Муслима Ҳамроз
30.05.2023 йил


Подписаться
0 комментариев
Старые