
ДИЛМАЪВО
Булутлар йиғласа дардларинг сезиб,
Қалбингда томчилаб инграйди минг оҳ.
Дардингни енгасан дилмакон кезиб,
Диёнат курашга йўллайди огоҳ.
Ичингда юритгич ишласин, эй жон,
Ич-ичдан қайнасин иштиёқ завқи.
Бағрингнинг руҳона парвози аён,
Таралсин ловуллаб гулхани шавқи.
Кўзингда порласин ичдаги чарс-чўғ,
Умидбахш куртакда яшагин кўклаб.
Курашдан толмагин тутганча бир туғ,
Яшай ол мардона қаддингни тиклаб.
Ҳуррият жўрсадо йўллайди тингла,
Кўксингда уйғонган нидосин қўллаб.
Ичдаги эзгулик маъвосин англа,
Гўзаллик навосин дилларга йўллаб.
Муслима Ҳамроз
14.03.2023 йил


Подписаться
0 комментариев
Старые