Шеър

Ипак йўлларим

Ассалом, Самарқанд, салом, Бухоро,
Асрор кўнглим йўлчи, аброр ҳар дамга.
Зарварақ тарихнинг йўлида чироғ,
Нурли манзилларим даво дардимга.
Пўртана хаёллар
бўлар парвона.

“Минори Калон”дан келар не садо,
“Афросиёб” қани,
зормиш оромга.
Феруза самода
фарёду фироғ,
Тиғ бўлиб санчилар
қонли ярамга.
Зулумот ёдида
кўнгил вайрона.

Ассалом, Зарафшон, салом, тўлқинлар,
Боқаман оқизоқ тўлган оламга.
Зар-заррин оқинга
тўлганда фароғ,

Наволар қоришар яшил ноламга.
Чанқоғин қондирар эрка жайрона.

Самарий Самарқанд,
боқий Бухоро,
Нақшин туйғу бўлиб тўлар кўнглимга.
Ипак йўлларимда
кўкаргай гулбоғ,
Нурафшон борлиқ ҳам кўчар дилимга.
Самовот порлайди ёниб гирёна.

Ассалом, Бухоро, салом, Самарқанд,
Обида ҳикмати чорлар қадимга.
Тингламоқ-чун шошар яқину йироғ,
Изма-из эргашар азим қадамга.
Боққайми замонлар оша ҳайрона.

Сайқал топган шаҳрим. Оро – марварид,
Ҳамрозим бўлгайми
мангу сайримга.
Дилларда ҳилпирар осмонранг туғро,
Музаффар диёрим тўлар байрамга.
Кўнгилга қуйилар янги тарона.

Изоҳ: “аброр”- покиза; “Афросиёб” – афсонавий Турон подшоси

Муслима ҲАМРОЗ
29.09.2025 йил.
Самарқанд шаҳри

1 1 голос
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.

0 комментариев
Старые
Новые Популярные
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x