Шеър

Бир неъмат (Мансуралар)

Илҳом афсонавий оҳумикан, юксак-юксакдан муҳташам сўзларни кўнгил фазосига елдириб келадиган?! Унинг шиддати кўнгилни шодлантириб, бесабрлиги чўчитгай, малоҳати эса ҳайратлантиргай. Сийратида ажабки, жиловланган туйғулар  ила жилоланган бир неъмат кўрингай. Назм манзили томон пушти қанотида қалбни эрк парвозига шайлагувчи ҳурлиқот-у. Удир қизиб қизарган қалбда қирмизи туйғуларни жунбушга келтиргувчи. Қип-қизил бўлиб чўғланган сўзлар учқуни юрак қонига қоришиб қирмиз рангга тобланса не ажаб.

***

Илҳомнинг мўъжизавий хабарини ҳис этган дилнинг таровати оламга таралгай, бутун борлиқ илҳом ҳалинчагида сархуш учаётгандек, гўё. Аслида, инсон ичидаги кенгликларни беадад дунёларга туташтиришни истаган чоғларда, илҳом унинг оламига меҳмон бўлгай. Илҳом шу қадар улуғвор туйғу-ки, унга фармон ҳукми-ла юзланмоқ бир рўё. У алалбарҳақ сирли равишда шууримизга оқиб киради ва уни тўлқинлантиради. Тўлқин шукуҳини ҳис этар эканмиз, ўз оламимизга унинг сеҳрини янада такрор-такрор чорлашни истаймиз. Унинг дарду фиғонини севиб тинглаш, оҳ титраган нидосини севилиб хушлаш, дилрабо садосини севиниб симириш кўнгил ишидир. Илҳом сафосини қалбга чорлаш умидида кўнгилдаги тўфонларни жиловламоқ, риёкорлик залолатидан хушёр тортмоқ, сукунат оғушида осойишта сузмоқ зарурдир, балки.

Муслима Ҳамроз
08.10.2023 йил

5 1 голос
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.

0 комментариев
Старые
Новые Популярные
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x