
Бойчечак шивири
Бойчечак шивири таралар аста,
Қишнинг поёнида қорли тўшама.
Кўз очар уйқудан чучмома-даста,
Ифор сочаётган умид ўшами?
Музлаган хаёлдан бўлсада хаста,
Кўнгил гулламоққа мойил гўшами.
Кўкаргай чечаклар нурларга баста,
Ажаб, илиқликка тафтин қўшарми.
Нурваш толаларга арғимчоқ осса,
Ишқига эврилиб жилға тошаркан.
Симиргач кўклами бағрига босса,
Илоҳий туйғулар сирин таширкан.
Баҳорнинг йўлида изғирин эсса,
Кўнгил пешвоз чиқиб меҳрин тўшаркан.
Инсоннинг кўксида муҳаббат ўсса,
Қалбининг тўрида баҳор яшаркан.
Муслима Ҳамроз
10.02.2024 йил


Подписаться
0 комментариев
Старые