
ҲАМОҲАНГ
Кетяпман аста куз-ла ёнма-ён,
Елмоқда сабо хорғин сарғайиб.
Борлиққа боқсам, ҳайрат-заъфарон,
Тушмоқда баргчил хаёл сирғалиб.
Бўларми кечиб осон, беармон,
Кўнгилни андуҳ эзса сарғайтиб.
Ҳамонки энди гиёҳ бедармон,
Безанар нечун кузак сир айтиб.
Билсайдим, азим кўкдан ҳар фармон,
Оғриқдан фориғ этгай савалаб.
Осмоним бағри дардчил нофармон,
Шу рангда ёғар ёмғир севалаб.
Ҳамоҳанг жаранг сочар тўрт томон,
Кузатсам сокин кузни атайлаб.
Қулочин очса чорлаб куз ҳамон,
Кўнглимда кезар баҳор авайлаб.
Муслима Ҳамроз
27.09.2023


Подписаться
0 комментариев
Старые