
Шам ёнганда
Чархпалак ирфонидан олсанг-чи сабоқ,
Ҳодисотлар домига топмайсан чора.
Ёмонликлар саҳнига ёпсанг-чи қароқ,
Эвоҳ, дилга тортган ҳар чизгиси қора.
Қалбинг очсанг ҳаётнинг нурлари заррин,
Эслайверсанг қайғунинг кўчар тўфони.
Яхшиликнинг тусига бўяйқол барин,
Нафосатни ҳис этиб, туйгил сафони.
Меҳр қуёши зулматни енгади чунон,
Андуҳ дамни эсласанг қайғу қонгайдир.
Гўзаллик туйғусидан яйрайсан инон,
Ёруғликни ёд этсанг шами ёнгайдир.
Муслима Ҳамроз
25.08.2019 йил


Подписаться
0 комментариев
Старые