
Адолат
- Адолат қасрини туман қоплай бошласа, ғира-ширалик қаср маҳобатига раҳна солиши муқаррар;
- Адолат мезони сира ҳақсизлик томонга оғиб кетмасин, разолат ғалаба қозониши мумкин;
- Адолат истаган қалблар ҳақиқат мезони моҳиятини англамоғи шарт;
- Адолат нурлари ҳақиқат зиёси-ла қўллаб-қувватланган жойда тинчлик ва эркинлик ҳукм суради:
- Адолат ҳақ бўлиб чиқадиган ҳолатларда қонун ишлаганлиги яққол рамоён бўлади;
- Адолат сўзининг негизи аслида “Адл” бўлса керак, эзгуликка йўғрилган тиклик ва тўғрилик тимсоли;
- Адолат қалқони ҳар қандай вазиятда ҳақни ҳимоя қилиш учун яратилмоғи шарт;
- Адолат жанги ёруғликнинг зулматга қарши курашига ўхшайди;
- Адолат дарахти маънавиятнинг бир куртаги сифатида инсонлар қалбида униб чиқмоғи керак.
Муслима Ҳамроз
27.03.2024 йил


Подписаться
0 комментариев
Старые