
Оташ
Қовжираб кетяпман азоб доғида,
Оловранг шарпалар кезар ирғишлаб.
Товоним куйдирар кетар чоғида,
Аланга қутқусин сочар дилғашлаб.
Тўкилиб боряпман шамлар ёғида,
Туйғулар эрийди учқун оташлаб.
Вулқонлар тошади кўнгил тоғида,
Тобланиш ишқига дилни бағишлаб.
Муслима Ҳамроз
29.03.2024 йил


Подписаться
0 комментариев
Старые