Шеър

Суманбар аёл

Суманбар аёл
(Мувашшаҳ)
Моҳичеҳранг Гулчиройи ял-ял ёнгайдир,
Руҳсорингга Мафтун бўлиб ишқ ҳам қонгайдир,
Қалдирғочқош Ҳилолингда парвоз тонгайдир,
Моҳитобон Ойдин юзли, Суманбар аёл.

Ишқ-Муҳаббат имлосида Лайлосан ўзинг,
Лутфинг мисли оҳанрабо, Ширин ҳар сўзинг,
Нигоҳларда Севинч кулгай, Чаросдир кўзинг,
Сарвиқомат Нозик хилқат, Дилбарсан аёл.

Нафосатда Лола яноқ қизаради ол,
Гулшан ичра гар Маҳлиё этса Гулжамол,
Хушбўй гулзор тиканлари санчмасми савол,
Гули Раъно, Райҳон ифор Анбарсан аёл.

Зуҳра бўлиб порласанг сен олам Мунаввар,
Муаззамсан, Малаксиймо Меҳрибон Сарвар,
Туйғулари Зилола-ю қалби Диловар,
Ёр кўксида ёрқин Юлдуз, Қамбарсан аёл.

Мунис она аллаларинг кўнгилга ором,
Куйла ҳаёт куртагига ишқни этиб ром,
Нафис туйғу Ҳуррияти бергайдир илҳом, Моҳирасан Садоқатда, Санобар аёл.

Ҳаё ила Зеболанган Маъсума Гўзал,
Қумри сифат наволанган Дилафрўз ғазал,
Меҳри дарё тошаверса ибрати афзал,
Иқболи ёр Суюмасан, Лобарсан аёл.
Муслима Ҳамроз

5 1 голос
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.

0 комментариев
Старые
Новые Популярные
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x