Бадиа

Ашъор камалаги

Шоир бир дарё, унинг қалбида шуъла оқади. Кўк ирмоқларидан қуйилиб келадиган сўзлар тўлқинидан дарёи қалби тўлиб-тошишга мойил бўлади. Шундай дақиқаларда бутун борлиқ гўзаллик тасвирига айланади ва шукроналик қуйилади дилни тўлдириб. Кўнгил кенгликлари туйғуларни қониқиб ичади, сўзлар рангини симиради. Мовий оҳанг томади маъво шавқига. Робита ўзани орқали сўзлар ишқи маъсум қалбга томиб тургай, дурга эврилиб. Аммо, қачонки, кибру ҳаво томчилар йўлини тўсса, дарё қуришга маҳқум бўлгай. Манманлик тимсолига айланиб, сўздан ўзини устун қўймоқлик ижодкор учун фожеа! Сўз уммони боқий, хумдон мангулик, қалб кўзаси эса фанодир ва бари инсон измидан ташқарида. Шоир эрк шукуҳига қоришган  сўзнинг гадоси, сўзга эврилиб оқишни истайди. Дарёидил ҳурриятга тўйинган сўз туфайли уйғоқ, сўзлар самимияти ила тўлиқ, сўз сеҳри-ла жўшқин. Бу дарё нақадар сўз ёмғирига муҳтож бўлса, унинг томири шу қадар оламга туташиб кетгай. Илҳом тўлғоғида пайдо бўлган ашъор камалаги жилоланиб, шоир руҳини  парвозга чорлайди. Алалхусус, қалб битиклари кўплаб ошиқ диллар сардобига эзгу сўз бўлиб қуйилгай. Дунё чархпалаги мудом айланар экан, шеърият ўзани тўлиб оқавергай. 

Муслима Ҳамроз 

1.11.2023 йил 

1 1 голос
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.

0 комментариев
Старые
Новые Популярные
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x