Бадиа

Сукутга чўкиб…

Атрофда ваҳима изғийди, шубҳа кўнгилга бостириб келаверади, тафаккур фазосида разолатга тўла фикрлар учиб- қўнади. Нотинч дунёда миямизни нохуш ахборот чақмоғидан ҳимоя қила оламизми? Кўнглимиз кўшкини нафсоният ғавғоларидан асрашга иродамиз етадими? Бағримиз тоза, мусаффо деймиз-у биргина коинот чанги нафасимиз ютимига тушса, аҳволимиз не кечади? Чангланган кўнглимизни ювмоқ учун дарё бўйига чопамиз ва қалқиб-қалқиб сузаверамиз, қирғоқни унутиб. Томиримиз оқимидаги битта қуйқа қон зарраси ғубор марказига айланмайди, деб ҳеч ким кафолат бермайди. Шунда шафаққа боқиб қизил нурни симирмоқни орзу қиламиз. Ғала-ғовур шовқини атрофимизни ўраб олар экан, сокинлик ҳаловатига етмоқлик учун нажот излаймиз.
Ёмғир томчисида қалқиб кетишни истаганинг сайин ёмғир бўлиб ёға бошлайсан.
Сукутга чўкиб, беҳудуд майдонга айланиб тўлқинланмоқ ва олам оқимига мослашмоқ мумкин-ми?! Само нигоҳида уммон жимирлар, боқаман ҳайрон.

Муслима ҲАМРОЗ
16.11.2025 йил

1 1 голос
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.

0 комментариев
Старые
Новые Популярные
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x