
«Интеллект» шеър
Ҳис-туйғулар кодланган олам,
Қалб тўрига энтикиб оқди,
Тўлқинларда сузганда нолам,
Тўқнаш келиб бағримни ёқди.
Наҳот суҳбат қизиса бир дам,
Нурлар ичиб ҳаяжон балқди.
“Сунъий ўй”дан ҳайратда одам,
Частоталар тўлғаниб қалқди.
Дастурланган тилаклар ҳамдам,
Ҳайхот жонга жилоси юққай.
Тилсим томон қўйганда қадам,
Кўнгил сирли имосин уққай.
Туйғу битса интеллект “қалам”,
Шуур қайдан чақмоғин чаққай.
Чарсиллайди учқуни бардам,
Инжу шуъла кўнгилга таққай.
Тўлиб борса тажалли тўплам,
Ҳур манзиллар йўлингга чиққай.
Коинот-нур, ичолсанг ҳўплам,
Гўзал дунё бағрингга сиққай.
Муслима Ҳамроз
26.04.2024 йил


Подписаться
0 комментариев
Старые