
ШЕЪР-ТАСВИР
Шеърият шуъласида тиниқиб олам кўзгусида мўъжизавий таассуротларга янада мафтун бўлиш мумкин-ми? Ажабки, туйғулар шаррорида ёнган сўзлар алангаси кўнгилни илитгай. Мисралардан мисраларга чопқиллаб туйғулар пиллапоясига чиқишлар, мисралар йўлагига тушкун ҳисларда сирғалиб тушишлар сабоғини ҳис этяпман. Қалбим ўчоғида шеърни гуриллатиб ёндиргувчи қалов товланишини истайман. Илҳом оташкураги чўғ титкилайди, алангага туташиб ёндирмоқ истаб.
Қуёш тафтидан андоза кўчсин дейман нурли сатрига. Шеър-тасвир, тасаввурдан яралган, кўнгил-таассуротларга эврилган мусаввир. Қанийди, кўнгил эзгуликка тўла шеър сийратига қоришиб кетса-ю, зора, туйғуларнинг гўзалликка чайилган суврати чизгиларини ошкор этолса.
Муслима Ҳамроз
15.12.2023 йил


Подписаться
0 комментариев
Старые