
Шитоб
Шаршара шиддатида оқиб кетганда,
Кўчкиси тўлқинида ичгум тиниқлик.
Мармардек томчисига қалқиб етганда,
Қалбимни ўртамасин кескин синиқлик.
Мусаффо оқимига кафтим тутганда,
Борлиғим чулғаб олар илҳом толаси.
Туйғулар шитобида дурлар кутганда,
Эврилсам шаршарага, дилда жоласи.
Муслима Ҳамроз
15.08.2024 йил


Подписаться
0 комментариев
Старые