Нордон
Дўлана гуллади тоғ этагида,
Чучмал хаёлларга берилиб кетиб.
Япроқлар қувончи бор эртагида,
Ифори димоққа келади етиб,
Шамоллар суҳбати туюлар сирроқ.
Кўнглим боғларида ўсмас дўлана,
Нордон соғинчларим баҳсини кутиб.
Оч пушти туйғулар шайланар яна,
Тоғга қочқиласа
бўларми тутиб,
Тошларни оралаб сирқийди булоқ.
Гўзаллик сурурин тонгдан олгайман,
Дўлана тераман тоғма-тоғ юриб.
Жонимни гаровга бериб келгайман,
Бахтли яшай олсам жилмайиб туриб,
Қалбим садосига тутаман қулоқ.
Муслима ҲАМРОЗ
17.08.2026 йил
Подписаться
0 комментариев
Старые


