
Оҳ, август
Оҳ август, шоёну қувончлар ойи,
Ҳилпирар сабуҳий саболар саррин.
Ифорлар сочилган тунлари сокин,
Кўнглимга тонг бўлиб туташган сайин.
Оҳ август, дилтортар овунчлар ойи,
Юлдузлар милтираб шивирлар майин.
Кўзгудан боқади оймома зимдан,
Мени ҳам имлайди, йўлчироқ тайин.
Оҳ август, умидбахш ишончлар ойи,
Йўл юрсам, чопқиллар
йўлларим заррин.
Ёз тўлиб боряпти мезонга етиб,
Кафтимда кузакка тутқазар барин.
Муслима Ҳамроз
28.08.2024 йўл


Подписаться
0 комментариев
Старые