
Оловранг
Оламнинг ўчоғида қизиса жавзо,
Жизғанак оташланиб куйгайми ҳаво.
Қалбимга оловланиб йўлласа жазо,
Не дам салқинланиб излайди даво.
Қизиган туйғуларим қизғанар нечун,
Сояга хаёлларим пояндоз солса.
Тузалмас дардларимнинг қирмочи учун,
Наҳотки, қийнайвериб қасдини олса.
Сочмоқда Бухоронинг офтобли ёзи,
Қадимий биноларга қуввати тафтин.
Мумтоз куй таралмоқда шашмақом сози,
Қалбларга қуйгайдир минг садоси рафтин.
Қўнглимни куйдирсайди оташин қалам,
Оловранг мисраларга сўзларни сочиб.
Тингласа ошуфта дил ҳамрози нолам,
Ишқида ўртанганда қалбимни очиб.
Муслима Ҳамроз
09.06.2023 йил


Подписаться
0 комментариев
Старые