Чаман қизғанар
Боғ-роғларнинг чиройи очилди чандон,
Навбаҳор яшил нурга буркангай обдон.
Шўх шамол булутларни қувади бехос,
Рангкамон жилваланар нуржамолга хос.
Оламнинг гўзаллиги дилдаги изҳор.
Дашту қирни безайди наврўз шукуҳи,
Қишлоқда кезар қадим удумлар руҳи.
Ўтин чўғи ўчоққа кўрсатса кучин,
Сумалак сийпалайди дошқозон ичин.
Элим қувват тотига
бўлади иқрор.
Баҳорни соғинган-ми дала тўлғанар,
Адрас кўйлакли қиздан чаман қизғанар.
Чашма шивирин тинглаб анҳор ҳапқирар,
Дўппили йигитларга тоғлар ҳайқирар.
Атлас каби товланар
дилдаги ҳарор.
Толпопуклар гул сочар сабо терсин деб,
Мажнунтол қоматига
бераверар зеб.
Ниҳол куртак чиқарар ёмғирни ичиб,
Кўнглим бўзлаб гуллайди ўзидан кечиб.
Баҳор бўлиб келдим мен, баҳорман, баҳор.
Муслима ҲАМРОЗ
06.03.2026 йил


