
Ай, руҳ
Ай, Руҳ, нега безовтасан, беқарор, недан маҳзунсан?!
Эй, Жон, сенда қалқиб-қалқиб турарман, қалби ҳузунсан!
Ай, Руҳ, аслида мен кимман, қачонман, билгич мақсудсан?!
Эй, Жон, нафс дардида гоҳи навозиш ҳуд гоҳ беҳудсан!
Ай, Руҳ, ошиқлик сенингда, баайни муҳаббат рози?!
Эй, Жон, ишқ майини тотгил, беҳушу бедил ҳуд-ҳудсан!
Ай, Руҳ, гар ваҳдат измида сайрагай, надир овози?!
Эй, Жон, ёнгайсан гуриллаб оташда, лекин бедудсан!
Ай, Руҳ, сенда момоҳаво азалий рашкининг нози?!
Эй, Жон, билмассан, ёр ишқи аталмиш бобда ношудсан!
Ай, Руҳ, гарчи ҳайбатининг қувватда етарми ози?!
Эй, Жон зарралари ичра зарраи озор маҳдудсан,
Ай, Руҳ, оламлар ароси кезгувчи айни беҳбудсан,
Эй, Жон, ҳаргиз билолмассан, жон ичра недан бебудсан.
Муслима Ҳамроз
13.12.2023 йил

