
Чўғпилик
Йўллар йироқ кетиб боргай, ортга сира боқмайди,
Айланади дун-дунё бир ажабтовур чархпалак.
Замон аста ўтиб боргай, вақт тескари оқмайди,
Турфа томон қўлин чўзса, туташмайди чорфалак.
Юлдуз тафти ёндирмаса ёрқин жило бермайди,
Уялгайми ҳилол ажаб ҳайрат боққан чоғ тилик.
Кечиб кетган онларидан соғинч қўмсаб бормайди,
Кўкда очун изин излаб айланади чўғпилик.
Муслима Ҳамроз
29.06.2023 йил


Подписаться
0 комментариев
Старые