Шеър

Мансуралар (сочма шеър)

Баҳор осмонида булутлар хўмрайди, хўмраяверди, хўмраяаверди…
Борлиғидаги ғалаён туфайли қорайиб тундлашди.    Тундлик оғир юк! Ниҳоят тўлиб-тошганидан дув-дув, инжулаб   тўкила бошлади. Дурсимон томчиларнинг шивир-шивири атрофга мунис қўшиқ бўлиб таралади. Жала тунни ювди, кунни ҳам ювди, юваверди, юваверди…
Булутларнинг сўкилиб кетган бағрида қўққисдан кучли учқун чақнаб, гулдуракнинг дағал товушидан ҳаво зарраларининг тинчи бузилди. Аммо, қақроқ тупроққа, дов-дарахтларга дармон йўллаганидан хушланиб, булутлар шаффофлаша бошлади.
Атрофни ювиб ўзи ҳам тозарди гўё. Беғубор томчи ва турфа нурлар жилоланиб, зиёга тўла Қуёш аста-секин жилмая бошлади, жилмаяврди, жилмаяверди. Гўзалликнинг бағри кенг, чексиз, унга мукаммал олам яхлит борилиғича сиғгай.

* * *
Тупроқ остида уруғ ётарди, уйқусираб, зулмат қўйнида адашган ҳаёт заррасидек. Унинг тўла-тўкис мағзи ниҳоят етиб келган замин тўлқинини ҳис қилди, гўё. Тупроқнинг нафаси зимдан уфурди, қум зарралари билан дардлашишдан унинг қуввати янгилана бошлади.
Қуёш нурлари унинг қобиғини титрата бошлади, у эса сирли наволарни қониқиб симиришга тушди, симираверди, симираверди. Бутун борлиқ хушёр тортди… Табиатнинг таъби хушланди, хушланаверди, хушланаверди. У учун қобиқни ёриш энди муаммо эмас, аммо, қай пайтда лаб очмоқлик, қай пайтда кўз очмоқлик, қай пайтда юз очмоқликнинг меъёрига мослашмоғи муҳим.
Ичдан ташқарига дарча очиб, қоронғулик бағридан ёруғлик сари униб чиқиш машаққат. Ажабки, машаққат ва ҳаракат туфайли у кўкаради ва яшайди.

Муслима Ёдгорова

0 0 голоса
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.

0 комментариев
Старые
Новые Популярные
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x